Маҳаллий

Тоёта билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат: Наманганнинг тоғлари, тарихи ва афсоналари сари

Тоёта билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат: Наманганнинг тоғлари, тарихи ва афсоналари сари

Саёҳат ҳақида ўйлаганда кўпчиликнинг хаёлига хорижий давлатлар, машҳур курортлар ёки узоқ юртлар келади. Аслида эса унутилмас таассуротлар учун чет элга чиқиш шарт эмас. Ўзбекистоннинг ўзида ҳам ҳали кўпчилик кашф этишга улгурмаган бетакрор жойлар мавжуд.

“Daryo.uz” сайти Тоёта Сентрал Асиа билан ҳамкорликда “Тоёта билан Ўзбекистон бўйлаб” лойиҳасини бошлади. Лойиҳа доирасида ижодий гуруҳ Тошкентдан йўлга чиқиб, Наманган вилоятининг тоғли, тарихий ва замонавий масканларини Тоёта автомобили билан кашф этди.

Саёҳат учун мос Тоёта қайси?

Сафар бошланишидан олдин узоқ ва нотекис йўлларга қайси автомобилда бориш керак, деган саволни ўртага ташладик. Чунки саёҳатнинг кўнгилдагидек ўтиши кўп жиҳатдан автомобилнинг қулайлиги, хавфсизлиги ва тежамкорлигига боғлиқ.

Шаҳарда ҳаракатланиш учун Тоёта Самрй Ҳйбрид тежамкорлиги билан ажралиб турса, Соролла Сросс Ҳйбрид оилавий фойдаланиш учун қулай вариант ҳисобланади. РАВ4 Ҳйбрид эса асфалт ва нотекис йўлларда юришга мос бўлиб, Прадўга нисбатан ёқилғи сарфи тежамкорроқ.

Аммо Наманган оддий шаҳар саёҳати эмас эди. Маршрутда тоғ йўллари, баланд-пастликлар ва мураккаб йўналишлар бор. Шу сабабли мутахассислар Тоёта Ланд Сруисер Прадо 250 русумидаги автомобилни тавсия қилди.

Прадо — Тоётаънинг йўлтанламас автомобиллари орасида ўзига хос мавқега эга модел. Унинг 2,4 литрли турбо бензин двигатели 267 от кучи ва 430 Нм момент ишлаб чиқаради. 8 поғонали автомат узатмалар қутиси ва 4ВД тўлиқ юритма тизими эса автомобилга турли йўл шароитларида ишончли ҳаракатланиш имконини беради.

Яна бир жиҳат — автомобилнинг 110 литрли ёқилғи баки. Узоқ масофали сафарларда бу ҳайдовчига қўшимча қулайлик беради. Аммо автомобилнинг имкониятларини фақат техник кўрсаткичлар орқали баҳолаб бўлмайди. Буни йўлда синовдан ўтказиш лозим.

Тошкентдан Қамчиқ довони сари

Сафарнинг биринчи босқичи Тошкентдан бошланди. Олдинда эса Қамчиқ довони ва Фарғона водийсининг тоғли ҳудудлари кутиб турарди.

Қамчиқ — Ўзбекистоннинг марказий қисми билан Фарғона водийсини боғловчи энг муҳим тоғ довонларидан бири. Довоннинг баландлиги қарийб 2,2–2,3 минг метрни ташкил этади.

Қамчиқдаги йўл бўйидаги савдо расталари эса сафарнинг ўзига хос қисмларидан бирига айланди. Маҳаллий маҳсулотлар, қурт ва бошқа егуликлар билан бирга водийга хос самимий муомала ҳам саёҳатчилар эътиборини тортди.

Бошловчилар ўзига хос таъми билан ажралиб турадиган довон қуртларини еб, тез айтиш бўйича мусобақалашди.

Чодак: тоғлар бағридаги қадимий қишлоқ

Тарихи узоқ асрларга бориб тақаладиган Чодак Наманган вилоятининг қадимий масканларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ атрофидаги тоғлар, сойлар ва қадимий зиёратгоҳлар бу ҳудудга ўзига хос муҳит бағишлайди. Бу ерда табиат ва қадимий анъаналар бир-бири билан уйғунлашиб кетган.

Парда Турсун: сукунатни излаганлар учун

Сафарнинг кейинги қисми тоғлар бағридаги Парда Турсун қишлоғига олиб борди. Тоғ ёнбағирларида жойлашган уйлар бир-биридан анча узоқда жойлашган. Бу эса шаҳарнинг шовқин-суронига ўрганган инсон учун бутунлай бошқа муҳитни тақдим этади.

Ахсикент: ер қаъридаги тарих

Наманган сафарини Ахсикенциз тасаввур қилиш қийин. Қадимий Ахсикент шаҳри бугунги кунда тарих ихлосмандларини ўзига тортадиган муҳим масканлардан бирига айланган. Археологик тадқиқотлар натижасида қадимий шаҳарнинг қолдиқлари ва унинг тарихига оид кўплаб далиллар аниқланган. Ахсикент сафарнинг табиатга бой қисмидан тарихий қисмига ўтиш учун ўзига хос кўприк бўлди.

Имом ота: саёҳатнинг энг самимий лаҳзалари

Йўл давомида жамоа Имом ота туризм қишлоғига ҳам ташриф буюрди. Сафар вақтида қишлоқда суннат тўйи бўлаётгани маълум бўлди. Меҳмонлар учун кутилмаган бу учрашув саёҳатнинг энг самимий лаҳзаларидан бирига айланди.

Маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ва бегона инсонларни ҳам худди яқин қариндошдек кутиб олиши Ўзбекистон қишлоқларидаги инсоний муносабатларнинг ўзига хослигини яна бир бор кўрсатди.

Саёҳатнинг сўнгги манзили — Афсоналар водийси бўлди. Табиат қўйнидаги қишлоқлар, тоғ йўллари ва қадимий тарихдан сўнг замонавий Наманган манзараси бутунлай бошқа таассурот беради. Афсоналар водийси оилавий ҳордиқ ва кўнгилочар тадбирлар учун мўлжалланган замонавий масканлардан бири сифатида Наманган шаҳрининг янги қиёфасини намойиш этади.

Шу тариқа бир сафарнинг ўзида Наманганнинг бир нечта қиёфасини кўриш мумкин: тоғлар бағридаги сокин қишлоқлар, экстремал йўллар, қадимий зиёратгоҳлар, ҳунармандчилик анъаналари, минг йиллик тарих ва замонавий кўнгилочар масканлар.

Саёҳат қилиш учун доим хорижга чиқиш шарт эмас. Баъзан энг қизиқарли саргузаштлар ўзимиз яхши биламиз деб ўйлаган ҳудудимиздан бошланади.

Муҳими — йўлга чиқиш, янги манзилларни излаш ва мамлакатимизнинг ҳали кашф этилмаган гўзалликларини кўришга вақт топиш.

Тоёта билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давом этади. Олдинда барчамизни янги манзиллар ва саргузаштлар кутмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.