Лайфстайл

Тойгар Ишикли — турк сериалларидаги машҳур саундтреклар муаллифи ҳақида (фото, видео)

Тойгар Ишикли: Турк сериалларининг машҳур саундтреклари муаллифи (фото, видео)

Турк сериалларидаги саундтреклар ва мусиқалар алоҳида санъат турини ташкил этади. Кўплаб турк мухлислари учун мусиқа Туркияда яратилган телекўрсатувлар ва филмларнинг ажралмас қисмидир. Сериалларга мусиқа ёзган кўплаб турк композиторлари нафақат ўз ватанларида, балки хорижда ҳам машҳур бўлган. Улардан бири эса машҳур турк сериалларига мусиқа ёзган бастакорлардан бири — Тойгар Ишикли ҳисобланади.

Фото: “Dzen.ru”

Ссенарий муаллифлари ҳис-туйғулар таъсирини кучайтириш мақсадида лойиҳанинг ҳар бир саҳнаси учун мос келадиган мусиқани диққат билан танлайди. Мусиқа нафақат давом этаётган воқеалар учун фон вазифасини ўтайди, балки кўринмас иштирокчи бўлиб, қаҳрамонлар бошдан кечирган ҳис-туйғуларнинг бутун спектрини етказади, бу эса экранда содир бўлаётган воқеаларни идрок этишни кучайтиради. Бу ҳар бир саҳнанинг кайфиятини етказишга ёрдам беради, драмани, фожиани ифодалайди ёки уни романтик тарзда ўрнатади.

Лойиҳалар ижодкорлари халқ мусиқаси, мумтоз асарлар, замонавий эстрада ва рок композицияларидан фойдаланади, бу эса ўзига хос муҳит яратади ва ўчмас ҳиссий таъсир кўрсатади.

Тойгар Ишикли ёзган мусиқалар узоқ вақт давомида теледастурлардаги энг севимли турк композициялари рўйхатида бўлган. Чунки дунёнинг энг машҳур оркестрларидан бири бўлган “Не Просто” оркестри ўз дастурига “Севги изтироби” туркумидаги мусиқаларни киритган. 2015-йилда эфирга узатилган, Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва Каан Урганжиўғлу иштирок этган “Севги изтироби” сериали учун Тойгар Ишикли томонидан басталанган мусиқа яқинда филмлар, ўйинлардан саундтрекларни ижро этишга ихтисослашган дунёга машҳур “Не Просто” оркестри томонидан ижро этилди.

Сериалда ссенарий, актёрлар таркиби, сюжетнинг динамик ва қизиқарли ривожи, режиссёр ва операторнинг иши муҳим, бироқ мусиқанинг ўрни ҳам бундан кам эмас.

Турк сериаллари тарихига номи зарҳал ҳарфлар билан битилган Тойгар Ишикли 57 та лойиҳага мусиқий асарлар ёзган.

Фото: “Dzen.ru”

Машҳур турк бастакори, мусиқа продюсери ва хонанда Тойгар Али Ишикли 1974-йилнинг 16-апрел санасида Голжик шаҳрида туғилган. У болалигидан оркестрда яккахон бўлган отаси туфайли мусиқага қизиқа бошлади. Тойгар болалар хорида қўшиқ куйлади, ўрта мактабда эса мусиқа билан жиддий шуғуллана бошлади, ўзининг мусиқий композицияларини яратиб, консертларда қатнашди.

Бастакор ўз гуруҳини тузди, у билан бирга консертлар берди, мусиқий композицияларини ижро этди.

Тойгар мактабни тугатгандан сўнг Мармара университетининг мусиқа таълими факултетига ўқишга кириб, хонандалик йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиб, мусиқа таълимини давом эттирди.

Фото: “Dzen.ru”

У Истанбул университетидаги МИАМ (Мусиқада илғор тадқиқотлар маркази)да композиция бўйича магистрлик даражасини олган. Ҳозирда бастакор Истанбул техника университетида мусиқашунослик ва мусиқа назарияси бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек Тойгар Ишикли “Беркли” мусиқа коллежида филмларга овоз бериш бўйича таҳсил олган.

Таълим давомида у Ҳасан Учарсу, Камран Инче, Питер Снаппер, Девид Осбон, Шеҳвар Беширўғлу ва Наил Явузўғлу каби таниқли бастакор ва академиклар билан ҳамкорлик қилиш, жазз, 20-аср мусиқаси, мумтоз турк тили соҳаларида тадқиқот ва фаолият олиб бориш имконига эга бўлди.

Фото: “Dzen.ru”

Тойгар нафақат сериаллар учун мусиқа ёзган, балки Сибел Тузун, Ёнжа Лоди, Эмре Алтуғ, Ҳарун Колчак, Гулай, Ҳазал, Суави ва Эдип Акбайрам каби солистлар билан бас, аранжировкачи, бастакор ва қўшиқ муаллифи сифатида ҳам ишлаган.

2004-йилнинг бошида Тойгар “Гече Юруюшу” сериали учун мусиқа ёзгач, мусиқали кино саноатига кириб келди, кейинчалик “Олтин апелсин” маросимида мукофотни қўлга киритди. Шундан сўнг ижодкор энг кўп талабга эга, машҳур бастакорга айланди ва унинг карьерасида ўзгаришлар бўлди.

Фото: “Dzen.ru”

Унинг телесериалларга ёзилган кўплаб саундтреклари алоҳида компакт дисклар сифатида чиқарилган.

Бастакорнинг коллексиясига 57 та лойиҳа учун ёзилган мусиқалар киритилган. У “Хазонрезги” (2006—2010-йил), “Менекше ва Халил” (2007—2008-йил), “Тақиқланган севги” (2008—2010-йил), “Эзел” (2009—2010-йил), “Кузей Гуней” (2011—2013-йил), “Кара амаки” (2012—2015-йил), “Тўлқин” (2013—2015-йил), “Курт Сеит ва Александра” (2014-йил), “Пул ва гул ишқи” (2014—2015-йил), “Севги изтироби” (2015—2017-йил), “Менга қандай севиш кераклигини айт” (2016-йил), “Ичкарида” (2016—2017-йил), “Чуқур” (2017—2021-йил), “Қарға” (2019-йил) каби машҳур телесериаллар ва лойиҳаларга мусиқалар ёзган.

Рўйхатдаги кўплаб сериаллар учун бастакор турли танловларда “Энг яхши саундтрек” номинациясида мукофотларга сазовор бўлган.

Масалан, Тойгар Ишикли “Тўлқин” лойиҳаси устида ишлаганда умумий давомийлиги бир соатдан ортиқ бўлган 49 та композиция яратган.

Бастакорнинг томошабинлар танишган сўнгги асари “Пастга ва ташқарига” (2022-йил) ва “Оила” телесериаллари мусиқаси бўлиб, лойиҳа ҳозирда экранларида намойиш этилмоқда, унинг иккинчи мавсуми эса кузда премьера қилинади.

Туркиянинг БлуТВ рақамли платформасида 2023-йилнинг 28-июлда бошланган янги “Магарсус” лойиҳасида Тойгар Ишикли мусиқаси ҳам намойиш этилади.

Тойгар Ишиклининг сўзларига кўра, унинг ажойиб композициялари остидаги илҳом манбалари — унинг оиласи, рафиқаси Айлин ва уларнинг қизи Назли. Улар бастакор ижодининг энг содиқ мухлислари. Тойгар ҳатто қизи Назли учун “Менекше ва Халил” сериалида янграган аллани ёзган.

Фото: “Dzen.ru”

Мусиқа — филмларнинг алоҳида муҳитини яратиш ва томошабинларга таъсир кўрсатувчи кучли восита.

Турк киноси ушбу мамлакат маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи турли оҳангларни тақдим этади, саундтреклар эса ўзига хос садо яратиб, кино асарларидан баҳраманд бўлишга салмоқли ҳисса қўшади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.