Спорт

“Тоттенҳем” “Манчестер Сити” футболчисини ўз сафига қўшиб олади — Романо

“Тоттенҳем” “Манчестер Сити” ҳужумчиси Омар Мармушни ўз таркибига жалб қилади. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрисио Романо Х (илгари Твиттер) саҳифасида хабар берди.

Хабарга кўра, Лондон клуби футболчини маълум шартлар бажарилгандан сўнг 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 58 миллион евро) эвазига мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Мармушнинг ўзи ҳам пойтахт клубига ўтишга рози бўлган ва унинг тиббий кўриги 24-август, душанба кунига режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, ўтган мавсумда Омар Мармуш “шаҳарликлар” сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2029-йил 30-июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.