Спорт

“Тоттенҳем” 99 млн евро эвазига “Манчестер Сити” футболчисини сотиб олади — Романо

“Тоттенҳем” “Манчестер Сити”дан Савинёни 99 миллион еврога сотиб олади — Романо

Лондоннинг “Тоттенҳем” футбол клуби “Манчестер Сити” билан бразилиялик футболчи Савинёнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Маълумотларга кўра, икки клуб шартнома шартларини тўлиқ келишиб олган. Эндиликда 22 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондон томон йўл олади.

Манбанинг таъкидлашича, трансфер нархи тахминан 99 миллион еврони ташкил этади. Барча зарурий расмиятчиликлар якунига етгач, шартнома расман имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, “Тоттенҳем”нинг “Сити”нинг яна бир футболчиси — Омар Мармуш бўйича музокаралари ҳам давом этмоқда. “Шпорлар” Савинё трансферини якунлагач, Мармуш борасидаги музокараларни фаоллаштиради.

Қайд этиш жоизки, Савинё ўтган мавсумда барча мусобақаларда жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2031-йилгача тузилган. Трансфермаркт портали Савинёнинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.