Иқтисодиёт

“Тошшаҳартрансхизмат” ҳайдовчиларнинг маош бўйича эътирозларини ўрганади

“Тошшаҳартрансхизмат” ҳайдовчиларнинг маош ҳақидаги эътирозларини ўрганади

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиларининг ойлик маоши кечикаётгани ҳамда тўловларда ноаниқликлар борлиги ҳақидаги эътирозлари акс этган видеолар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” бу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, эътирозларни ўрганиш учун махсус ищи гуруҳ тузилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, “Тошшаҳартрансхизмат”га қарашли саккизта автобус саройида ишлайдиган ҳайдовчиларнинг маоши ишланган ой тугагач ҳисоблаб чиқилади.

Кейинги ойнинг 1-санасидан 10-санасигача ҳайдовчининг бир ой давомида ишлаган соатлари, бажарган қатновлари сони ва мунтазамлиги текширилади.

Шундан сўнг ҳайдовчининг бир ой мобайнида йўналишда ҳаракатланиш вақтида содир этган қоидабузарликлари ҳам ўрганилади. Барча маълумотлар жамлангач, кейинги ойнинг 10-санасидан маошнинг аниқ ҳисоби чиқарилади. Сўнг ҳайдовчиларга белгиланган маош тўлана бошлайди.

“Тошшаҳартрансхизмат” август ойи учун ҳисобланган маошлар барча ҳайдовчиларга 15-сентябрдан бошлаб тўлана бошлаганини билдирди.

Видеомурожаатдаги эътирозларни текшириш учун жамиятнинг масъул ходимларидан иборат махсус ищи гуруҳ тузилган. Ҳайдовчиларнинг эътирозлари бирма-бир кўриб чиқилиб, камчиликлар аниқланса, масъулларга белгиланган тартибда чора кўрилади.

Текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.