Тошкентнинг туманларидан бирида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Тошкентнинг туманларидан бирида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин
Бугун, 29 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги иккита маҳаллада электр энергияси вақтинча ўчирилиши мумкин. Бу "Астрономическая" подстанциясидаги режали таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
Электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар соат 10:00 дан 17:00 гача кузатилиши мумкин ва у "Мирзо Улуғбек" ҳамда "Фирдавсий" маҳаллалари аҳолисига таъсир қилади.
Компанияда мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралди ва таъмирлаш ишлари электр жиҳозларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш учун зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, бугун, 29 октябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида ускуналарни демонтаж қилиш ва газ задвижкасини таъмирлаш муносабати билан табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши хабар қилинмоқда.

