Маҳаллий

Тошкентнинг туманларидан бирида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Тошкентнинг туманларидан бирида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Бугун, 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси вақтинча ўчирилиши мумкин. Бунга "Юнусобод" подстанциясида ускуналарни текшириш ва режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлган.

Шу муносабат билан соат 10:00 дан 17:00 гача "Ҳасанбой", "Шарқ ҳақиқати", "Исломобод", "Уч қаҳрамон", "Йўлариқ", "Адолат", "Биллур", "Мурувват", "Аҳмад Дониш", "Ўзбекистон мустақиллиги", "Қадрдон" ва "Халқобод" маҳаллаларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.

Энергетиклар аҳолидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.