Маҳаллий

Тошкентнинг туманларидан бирида электр таъминоти икки соатга ўчирилади

Тошкентнинг туманларидан бирида икки соатга электр энергияси ўчирилади

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бунга «Бухоро» тақсимлаш пунктини реконструкция қилиш ишлари сабаб бўлди.

Электр таъминоти соат 14:00 дан 16:00 гача ўчирилади. Чеклов «Бободеҳқон», «Юртобод», «Юнусота», «Севинч», «Увайсий» ва «Қадирдон» маҳаллаларининг айрим ҳудудларига таъсир қилади.

Энергетиклар вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради ва мутахассислар Юнусобод туманининг бир қисмини электр энергияси билан таъминлайдиган тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишларини олиб боришини маълум қилди.

Таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан олдинроқ якунланиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.