Тошкентнинг Миробод туманида 2 ноябрь куни газ қувури таъмирланиши сабабли газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Миробод туманида 2 ноябрь куни газ қувури таъмирланиши сабабли газ таъминоти вақтинча ўчирилади
Дўшанба, 2 ноябрь куни Тошкентнинг Миробод туманида таъмирлаш ишлари муносабати билан табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилишича, мутахассислар Қўйлиқ массивидаги Янги Қўйлиқ кўчасида жойлашган 80 миллиметрли ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқишни бартараф этадилар.
Чекловлар соат 10:00 дан 14:00 гача амал қилади. Ушбу оралиқда Қўйлиқ массивининг 1, 2, 3 ва 4-мавзеларидаги 51 та кўп қаватли уйдаги 4,2 мингта хонадонда газ узатиш тўхтатилади. Бундан ташқари, ўчириш «Олтинкўл» ва «Қорасув» маҳаллаларига ҳам таъсир қилади, бу ерда 22 та кўп қаватли уйдаги 516 та хонадон ва 1455 та шахсий хонадон вақтинча газсиз қолади.
Вақтинчалик чекловлар улгуржи истеъмолчиларга ҳам дахлдор бўлади. Қўйлиқ массивида газ узатиш «Зилола-Зуфия ширин нон» корхонасида, «Ал Имрон» цехида, хусусий клиника ва мактабда, «Биллур» комплексида, мебель цехида, шунингдек, СЮДШ-1 муассасасида тўхтатилади. «Олтинкўл» ва «Қорасув» маҳаллалари ҳудудида ўчириш «Миллий таомлар», «Табака кафеси» умумий овқатланиш масканлари ва яна 16 та улгуржи объектга таъсир қилади, бунда вақтинча ўчириладиган нонвойхоналарнинг умумий сони 6 тани ташкил этади.
Бундан ташқари, таъмирлаш вақтида Фарғона йўли кўчасининг 2-тор кўчасида газ босими пасаяди. Барча ишлар якунлангач, истеъмолчиларга табиий газ узатиш босқичма-босқич тикланади.

