Тошкентнинг Лутфий кўчасида ажратилган бўлаклардаги қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ишга тушди
Тошкентнинг Лутфий кўчасидаги 2,4 км узунликдаги участкада «А» ажратилган ва бошқа махсус бўлакларда Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаш ва қайд этиш учун камералар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда 21 октябрь куни Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Тошкентнинг Лутфий кўчасида ажратилган йўлаклардаги қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ишлай бошлади.
Кўча қатнов қисмининг ўнг чети бўйлаб жамоат транспорти учун «А» ажратилган йўлаги, шунингдек, велосипедлар, электросамокатлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.
Камералар ушбу йўлакларда бошқа транспорт воситаларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиши, тўхташи ва тўхтаб туриши ҳолатларини кузатиб боради.
Камералар томонидан қайд этилган тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш фактлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар rasmiylashtirilmoqda.
Олдин хабар берилганидек, пойтахтда жамоат транспорти афзаллигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва ажратилган йўлаклардан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган видеоназорат тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.

