Маҳаллий

Тошкентнинг икки туманида тунга чироқ ўчирилади

Тошкентнинг икки туманида кечаси электр энергияси ўчирилади

Пайшанба, 29 октябрга ўтар кечаси Тошкентнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати хабар берди.

Чекловлар "Выставочная" подстанциясидаги режали таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Электр таъминотидаги узилишлар соат 01:00 дан 04:00 гача кузатилади.

Ушбу вақт оралиғида Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг бир қатор маҳаллаларида электр энергияси узатилиши вақтинча тўхтатилади. Жумладан, Олмазор туманида "Қуёш", "Аллон", "Чустий", "Орзу", "Зиё", "Университет", "Чимбой" ва "Замондош" маҳаллаларида электр ўчирилади. Шайхонтоҳур туманида эса "Боғ кўча", "Янги шаҳар", "Илғор", "Зафаробод" ва "Бўстон" маҳаллалари аҳолиси вақтинча чироқсиз қолади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.