Тошкентнинг икки туманида кечгача газ ўчирилади

Тошкентнинг икки туманида кечгача газ ўчирилади
Бугун, 15 октябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Чекловлар газ қувурларини хавфсиз жойларга кўчириш билан боғлиқ.
"Ҳудудгаз Пойтахт" филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзо Улуғбек туманида ишлар "Алишеробод" маҳалласининг Миллий боғ кўчасида олиб борилади. Ишлар олиб борилаётган вақтда, соат 10:00 дан 17:00 гача тўққизта маҳаллада: "Геофизика", "Алишеробод", "Жасорат", "Иқтидор", "Заковат", "Чингелди", "Геологлар", "Темурийлар" ва "Ижодкор"да газ ўчирилади.
Чекловлар 4,5 мингдан ортиқ ҳовли уйларга, 33 та кўп қаватли уйдаги 960 та хонадонга ва 46 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади.
Учтепа туманида ишлар "Нуробод" маҳалласи ҳудудида амалга оширилади. У ерда диаметри 76 ва 57 миллиметр бўлган ер ости газ қувурларининг участкалари аҳоли турар жойлари ва болалар майдончасидан узоқда жойлашган хавфсиз жойга кўчирилади.
Газ етказиб бериш соат 10:00 дан 19:00 гача "Нуробод" ва "Ҳамдўст" маҳаллаларида тўхтатилади. 70 та ҳовли уй, кўп қаватли бинолардаги 1,3 мингта хонадон аҳолиси ва 14 та улгуржи истеъмолчи вақтинча газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланади.

