Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
24-сентабр куни таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим хонадонлар ҳамда улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча узилади
Шайхонтоҳур туманидаги Чақар маҳалласида соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади. Ушбу чеклов кўп қаватли уйлардаги 250 та хонадон, шунингдек, «Туркуаз» ҳамда ундаги кафелар ва улгуржи корхоналарга тегишли.
Янгиҳаёт туманидаги Чоштепа маҳалласида эса соат 10:00 дан 17:00 гача 110 та ҳовлили хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугагач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

