Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
28 октябрь куни Тошкентда Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги бир неча минг хонадонда газ узатиш вақтинча тўхтатилади. Чекловлар Тарас Шевченко кўчасидаги янги ер ости газ қувурини улаш билан боғлиқ.
Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилишича, газ соат 10:00 дан 18:00 гача ўчирилади.
Миробод туманида "Ойбек" маҳалласи ҳудудидаги сегизта кўп қаватли уйда газ таъминоти тўхтатилади — бу тахминан 1,7 минг хонадон. Бундан ташқари, ўчириш ушбу маҳалладаги 16 та хонадонни қамраб олади.
Мирзо Улуғбек туманида газ узатиш "Оқибат" маҳалласидаги 1,9 мингга яқин хонадон жойлашган тўққизта кўп қаватли уйда, шунингдек, "Нур" маҳалласидаги 2,1 мингга яқин хонадонни ўз ичига олган 11 та кўп қаватли уйда вақтинча тўхтатилади.
Бундан ташқари, "Афросиёб", "Лолазор", "Фаровон" ва "Минг Ўрик" маҳаллаларида газ босими пасайиши кутилмоқда. Мирзо Улуғбек туманининг "Оқибат" ва "Нур" маҳаллаларида вақтинчалик чекловлар 18 та улгуржи истеъмолчига ҳам таъсир қилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ узатишни босқичма-босқич тиклаш ваъда қилинмоқда.

