Тошкентнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди: манзиллар рўйхати эълон қилинди
Тошкентнинг Учтепа ва Бектемир туманларида 5 ноябрь куни электр таъминоти қисман ўчирилди. Чекловлар режали таъмирлаш ишлари ва электр тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ. Туман ҳокимликлари маълум қилишича, Учтепа туманида мутахассислар электр тармоқларида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Соат 17:00 га қадар қуйидаги манзиллар электр энергиясиз қолди: Бектемир туманида мутахассислар эски кабель тармоқларини янгисига алмаштирмоқда, […]

Тошкентнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди: манзиллар рўйхати эълон қилинди
5 ноябрь куни Тошкентнинг Учтепа ва Бектемир туманларида электр энергияси етказиб бериш қисман чекланди. Ўчиришлар режали таъмирлаш ишлари ва электр тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ.
Туман ҳокимликлари хабарига кўра, Учтепа туманида мутахассислар электр тармоқларида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
Соат 17:00 гача қуйидаги манзилларда электр энергияси ўчирилган:
- «Кўҳна Чўпонота» маҳалласи — ТП-1861.
- «Кўкча Оқтепа» маҳалласи — ТП-1068. Бу ерда ҳаво тармоғида СИП кабелини улаш ишлари бажарилмоқда.
Бектемир туманида мутахассислар эски кабель тармоқларини янгисига алмаштирмоқда, шунингдек, «Нурли йўл» фидерининг 10 кВли ҳаво тармоғида хавфсизликни таъминлаш ишларини олиб бормоқда.
Соат 17:00 гача қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилган:
- «Забардаст» маҳалласи — Соҳибкор ва Янгиҳаёт кўчалари (қисман).
- «Мусаффо» маҳалласи — Нурафшон, Тафаккур, Чароғон, Ҳислат ва Сокин кўчалари (қисман).
- «Нурли йўл» маҳалласи — Яшил водий, А. Икромов, Меҳнатобод, Шодона, Амир Темур, Шодлик, Зиёли, Бектемир шоҳ ва Навбаҳор кўчалари (қисман).
Таъмирлаш ишларини якунлаш ва электр таъминотини тиклаш соат 17:00 гача режалаштирилган.

