Маҳаллий

Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув режали ўчирилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда совуқ кунларда аҳолини узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик тармоқларида ва қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув вақтинча режали тарзда ўчирилади

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида иссиқ сув таъминотида 5 кунлик режали узилишлар бўлади.

Маълум қилинишича, 2026-2027-йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда совуқ кунларда аҳолини узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли 21–25-сентабр кунлари қуйидаги ҳудудларда кузги режали ўчириш ишлари амалга оширилади:

**Мирзо Улуғбек тумани**

Бўз, Лашкарбеги, Боғимайдон, Дархон, Ҳабиб Абдуллаев, Турон, Навниҳол, Алпомиш, Шаҳриобод, Янги Олмачи, Оққўрғон, Мустақиллик, Буюк Ипак Йўли, Подшобоғ, Елобод, Ҳамид Олимжон, Мирзакалон Исмоилий, Сайрам, Олийҳиммат, Олимлар, Ойдин МФЙлари.

**Яшнобод тумани**

Бойқўрғон, Семурғ, Машинасозлар, Истиқлол, Дўстобод МФЙлари.

**Юнусобод тумани**

Обод, Посира МФЙлари.

**Шайхонтоҳур тумани**

Сархумдон, Гулобод, Обиназир, Боғкўча, Илғор, Зафаробод, Бўстон, Тинчлик, Чорсу, Қоратош, Чақар, Янги Камолон, Камолон Дарвоза, Камолон, Ҳадра, Гулбозор, Ўрда, Шайхонтоҳур МФЙлари.

**Олмазор тумани**

Чустий, Қуёш, Орзу, Аллон, Зиё, Бўстонобод, Истиқбол (бир қисми), Университет (бир қисми).

**Чилонзор тумани**

Бешёғоч, Катта Олмазор МФЙлари.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.