Маҳаллий

Тошкентга Бангкокдан учиб келган хорижий фуқародан наркотик модда топилди

8 дона турли хил ширинликлар пакетлари ва 5 дона пластмасса идишлар ичида жами 4,4 кг

Тошкентда Бангкокдан келган чет эл фуқаросидан 4,4 кг синтетик наркотик топилди.

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари "Тошкент-Аеро" ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказди. Ушбу тадбирлар натижасида хориждан олиб келинган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Хусусан, "Бангкок – Шаржа – Тошкент" авиайўналишида мамлакатимизга келган 1994-йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқаросининг қўл сумкалари Тошкент халқаро аеропортида текширувдан ўтказилди. Текширув натижасида 8 дона турли хил ширинликлар пакетлари ва 5 дона пластмасса идишлар ичида жами 4,4 кг "Мефедрон" синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, интернетдаги наркодўкон бошқарувчисининг топшириғига кўра, ушбу наркотикни пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирида Янгийўл шаҳрида яшовчи, 2006-йилда туғилган шахсга бераётган вақтида у ҳам қўлга олинди. Текширув жараёнида маҳаллий фуқаронинг ёнида пневматик пистолет борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.