Маҳаллий

Тошкентдан Хоразмгача 1205 км! (Геелй билан)

Бир бак ёқилғи ва тўлиқ қувватланган аккумулятор билан Тошкентдан Хивагача етиб бориш мумкинми?Ҳа, мумкин!

Тошкентдан Хоразмгача 1205 км! (Геелй билан)

Геелй ЭХ5 ЭМ-и эса бундан ҳам узоқроқ масофани босиб ўта олишини амалда кўрсатди.

Геелй Ауто Узбекистан Буюк Ипак йўлининг тарихий шаҳарлари бўйлаб ўтказилган халқаро “3Л Чалленге” синовини муваффақиятли якунлади. ЭХ5 ЭМ-и супер гибрид кроссовери реал йўл шароитларида ўртача 3,8 л/100 км ёқилғи сарфини қайд этди.

Ўзбекистон йўлларида ўтказилган синов давомида Геелй ЭХ5 ЭМ-и супер гибрид кроссовери қўшимча ёқилғисиз ва аккумуляторни қайта қувватламасдан 1 205 километр йўл босиб ўтди. Автомобилнинг борт компютери маълумотларига кўра, ўртача ёқилғи сарфи 100 километрга атиги 3,8 литрни ташкил этди. Энг эътиборлиси, 1205 км дан кейин, бензин тугаган пайтда ҳам аккумуляторда 23 фоиз қувват сақланиб қолган эди.

Бу натижа Геелй компаниясининг халқаро “3Л Чалленге” лойиҳаси доирасида қайд этилди. Мазкур лойиҳа ЭМ-и Супер Гибрид технологиясининг тежамкорлиги ва узоқ масофаларга ҳаракатланиш имкониятларини турли мамлакатларнинг ҳақиқий йўл шароитларида синовдан ўтказишга қаратилган.

Синов Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган расмий Геелй дилерлик марказидан бошланди. Сафар олдидан автомобилнинг 50 литрли ёқилғи баки тўлдирилди ва аккумулятори 100 фоизгача қувватланди.

Кроссовер аввал Самарқанд шаҳри орқали Навоийга, ундан кейин Бухорога йўл олди. Бухорода жамоа Геелй расмий дилерлик марказига ташриф буюрди. Кейинги йўналиш эса чўл ҳудудларидан ўтувчи узун автомобил йўллари орқали Урганч шаҳрига давом этди. Бу ерда ҳам расмий Геелй дилерлик марказига кирилгач, автомобил сафарнинг асосий манзили — тарихий Хива шаҳрига етиб борди.

Хивага етиб келганида ЭХ5 ЭМ-и аллақачон 1 055 километр масофани бирор марта ёқилғи қуймасдан ва аккумуляторини қайта қувватламасдан босиб ўтган эди.

Бироқ синов шу билан тугамади.

Автомобилда ҳали энергия захираси мавжуд бўлгани сабабли ҳайдовчилар унинг имкониятларини янада чуқурроқ синаб кўришга қарор қилишди. Улар одатий ҳайдаш шароитларини сақлаган ҳолда ҳаракатни давом эттиришди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.