Тошкентдан очиқ денгизга: круиз саёҳати ўзбеклар учун янги таътил форматини тақдим этади
Бир сафарда бир нечта шаҳар кўриш, денгизда ухлаб-уйғониш, меҳмонхона алмаштирмасдан ҳар куни янги манзилга етиб бориш. Айни шундай имкониятларни ўзида жамлаган круиз саёҳатлари дунёда анча вақтдан бери машҳур. Энди бу формат Ўзбекистонлик сайёҳлар орасида ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Малайзия эса круиз сафарини синаб кўриш мумкин бўлган йўналишлардан бири сифатида таклиф этилмоқда.

Тошкентдан очиқ денгизга: круиз саёҳати ўзбеклар учун янги таътил форматини тақдим этади
Кўпчилик таътил деганда меҳмонхона, пляж, денгиз ёки тарихий шаҳарларга экскурсияларни тасаввур қилади. Круиз эса бу имкониятларнинг бир нечтасини ягона сафарга жамлайди. Сайёҳ кемадаги каютада яшайди.
Кема манзиллар орасида ҳаракатланади, шу сабабли турист ҳар сафар юкини йиғиб, янги меҳмонхона қидиришга мажбур бўлмайди. Масалан, Малайзиядаги круиз маршрутида Порт-Кланг, Пенанг ва Лангкави каби манзилларга бориш мумкин. Бунда кема меҳмонхона вазифасини ҳам бажаради.
Хўш, круизнинг оддий саёҳатдан фарқи нимада?
Меҳмонхона ҳам сиз билан бирга саёҳат қилади. Круизнинг энг катта қулайлиги шу. Оддий саёҳатда бир шаҳардан бошқасига ўтиш учун юкларни қайта йиғиш, янги меҳмонхонага жойлашиш ва транспорт масаласини ҳал қилишга тўғри келади. Круизда эса каютангиз бутун сафар давомида ўзгармайди. Кундузи янги манзилни томоша қиласиз, кечқурун кемангизга қайтиб, сафарни давом эттирасиз. Шу жиҳатдан круизни "сузувчи меҳмонхона" дейиш мумкин: сиз янги шаҳарларни кашф этасиз, меҳмонхонангиз эса сиз билан бирга ҳаракатланади.
Кемада нима қилиш мумкин?
Кема фақат ухлаш учун жой эмас. Замонавий круиз лайнерларида ресторан ва кафелар, бассейн, фитнес заллари, спа, турли шоу ва консертлар, мусобақалар ҳамда бошқа кўнгилочар дастурлар бўлади. Кимдир кун бўйи бассейнда дам олишни истайди, бошқаси спорт билан шуғулланади, яна кимдир ресторан ёки консертга боради. Яъни сафар давомида "кемада зерикиб қоламан" деган хавотир ҳар доим ҳам ўринли эмас.
Энг қизиғи, эса эрталаб уйғонганингизда ойна ортида шаҳар эмас, чексиз денгизни кўришингиз мумкин.
Бир сафарда учта манзил
Малайзия круизининг энг самарали томони – бир сафарда бир нечта жойни кўриш имкониятида:

