Тошкентдан Измирга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди
Тошкентдан Измирга SunExpress тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйди. Энди шаҳарлар ўртасида парвозларни трансферларсиз амалга ошириш мумкин, йўлдаги вақт эса тахминан 5 соат-у 35 дақиқани ташкил этади. Бу ҳақда Тошкентда янги йўналиш тақдимотида маълум қилинди. 22 сентябрдан бошлаб авиакомпания ҳафтасига учта рейс — сешанба, жума ва якшанба кунлари парвозларни амалга оширмоқда. Парвозлар Boeing 737 самолётларида бажарилмоқда. Нархи […]

Тошкентдан Измирга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди
SunExpress Тошкент ва Измир ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Эндиликда шаҳарлар ўртасида трансферларсиз ҳаракатланиш мумкин, парвоз эса тахминан 5 соат-у 35 дақиқа давом этади. Бу ҳақда Тошкентда янги йўналиш тақдимотида маълум қилинди.
22 сентябрдан бошлаб авиакомпания ҳафтасига уч марта — сешанба, жума ва якшанба кунлари парвозларни амалга оширмоқда. Ташишлар Boeing 737 самолётларида бажарилмоқда.
Чипта нархи бир томонга 1,8 млн сўмдан, бориш-келиш эса 3 млн сўмдан бошланади. Нархга 20 кг багаж ва 8 кг қўл юки киритилган.
Тўғридан-тўғри авиақатнов икки давлат ўртасидаги саёҳатларни ҳам туристлар, ҳам иш юзасидан йўлга чиқувчи йўловчилар учун енгиллаштириши кутилмоқда. Шу билан бирга, туристлар томонидан ушбу йўналишга бўлган қизиқиш аллақачон ортиб бормоқда.
Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистонга Туркиядан 17 мингга яқин турист ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир.
SunExpress вакили Максимилиан Горски Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан табриклади. У шунингдек, туроператорлар ва APG ҳамкорларига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, Горски айнан шу даврда Тошкент — Измир рейсининг йўлга қўйилиши рамзий маънога эга эканлигини таъкидлади.
Дастлаб SunExpress Туркия ва Германия ўртасидаги авиақатновларга эътибор қаратган эди. Кейинчалик компания йўналишлар тармоғини кенгайтирди. Уч йил аввал ташувчи Измир ва Самарқанд ўртасида рейсларни очган эди. Эндиликда Тошкент билан ҳам тўғридан-тўғри алоқа пайдо бўлди.
Тошкент ва Самарқанд аэропортларида рўйхатдан ўтиш ҳозирда бепул. Измирда эса бунинг учун тўлов ундирилади. Бундан ташқари, янги йилдан бошлаб Тошкентда ҳам пуллик рўйхатдан ўтишни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Салондаги жойни онлайн рўйхатдан ўтиш пайтида бепул танлаш мумкин. Бронни ўзгартириш қўшимча тўлов эвазига амалга оширилади.
Таомланиш чипта нархига киритилмаган. Йўловчилар уни алоҳида буюртма қилишлари мумкин. Иссиқ таомлар асосан Измирда тайёрланади, шу сабабли Тошкентдан амалга ошириладиган рейсларда бошқача хизмат кўрсатиш формати амал қилади.
Битта рейсда тўрттагача уй ҳайвонини ташиш мумкин. Нарх уй ҳайвонининг вазни, ҳажми ва зотига боғлиқ. Ўртача ҳисобда у 80 евродан бошланади.
Кичик ёшли болалари бўлган йўловчилар учун бешик кўзда тутилган. Уни олдиндан агентлик ёки авиакомпаниянинг қўллаб-қувватлаш хизмати орқали банд қилиш лозим.
Бундан ташқари, SunExpress гольф ишқибозлари учун хизматларни таклиф этади. Хусусан, гольф анжомлари тўплами бепул ташилади. Шунингдек, гольф-клубгача трансфер ва ўйин учун жой банд қилиш кўзда тутилган. Тегишли таклиф доирасида бепул ўйин ўйнаш ҳам мумкин.
Авиакомпания, шунингдек, кейинги йилнинг бошидан Фарғона водийси аэропортларига ҳам рейсларни йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда.

