Маҳаллий

Тошкентдан Фарғона водийси йўналишида ҳаракат икки кунга ёпилади

Тошкентдан Фарғона водийси йўналишида ҳаракатланиш икки кунга чекланади

Пойтахтнинг Бектемир туманидаги А373 «Тошкент — Ўш» трассасининг биринчи километрида жойлашган Чирчиқ дарёси устидаги кўприкда Фарғона водийси томонга ўтиш вақтинча ёпилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси маълум қилишича, таъмирлаш ишлари муносабати билан чекловлар 28 октябрь соат 08:00 дан 30 октябрь соат 08:00 гача амал қилади.

Автомобилчиларга қулайлик яратиш мақсадида айланма йўналишлар кўзда тутилган. Тошкентдан Оҳангарон шоссесига чиқишда транспорт воситалари Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 47-километри — «Роҳат» йўл ўтказгичи орқали Қўйлиқ томонга йўналтирилади.

Пойтахтга кириш D012 «Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорвоқ» йўлининг 6-километри орқали Ик-ота ва Фарғона шоссеси йўналишида ташкил этилади.

Ҳайдовчиларга чекловларни олдиндан ҳисобга олиш ва ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда йўналишни танлаш тавсия этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.