Маҳаллий

Тошкентдаги туристик кўчада махсус тозалаш машиналаридан фойдаланиш бошланди. Видео

Тошкентдаги туристик кўчада махсус тозалаш машиналаридан фойдаланиш бошланди. Видео

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози туристик кўчасида йўллар, велойўлаклар ва пиёдалар зоналарини тозалаш ҳамда ювиш учун махсус машиналардан фойдаланиш бошланди. Ушбу техника сув пуркаш учун ҳам мўлжалланган.

Туман ҳокимлигидан маълум қилишларича, машиналар автомобиль йўллари, велойўлаклар ва пиёдалар йўлакларида тозаликни сақлаш учун жалб этилади.

Ҳокимият махсус техникадан фойдаланиш ҳудудни тегишли санитария ҳолатида сақлашга ёрдам беришини кутмоқда.

Бундан аввал Тошкентнинг Лутфий кўчасида велосипедлар, электросамокатлар ва бошқа микромобиллик воситалари учун синов тариқасида узунлиги 2,4 километр бўлган алоҳида йўлак ишга туширилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.