Тошкентдаги Навоий кутубхонаси орқасидаги яшил ҳудуд пуллик автотураргоҳ учун берилади
Тошкент ҳокимияти шаҳарнинг қоқ марказида пуллик автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда. Қурилиш учун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона орқасидаги 1,3 гектар майдонга эга яшил ҳудуд берилади. Тегишли қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолади. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Ер 514 миллион сўмлик бошланғич нарх билан электрон аукционга чиқарилади. Ғолиб ер участкасини 10 […] муддатга ижарага олади.

Тошкентдаги Навоий кутубхонаси орқасидаги яшил ҳудудни пуллик автотураргоҳга бериш режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарнинг қоқ марказида пуллик автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда. Қурилиш учун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона орқасидаги 1,3 гектар майдонга эга яшил ҳудуд ажратилади. Тегишли қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолади.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик форматида амалга оширилади. Ер участкаси бошланғич нархи 514 миллион сўм бўлган электрон аукционга чиқарилади. Ғолиб ерни 10 йилга ижарага олади. Бунда хусусий шерик лойиҳага 10 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.
Техник шартларда автотураргоҳ ёнида хиёбон ташкил этиш кўзда тутилган. Бироқ фаоллар ушбу участка ҳозирнинг ўзида ҳам тўлақонли яшил ҳудуд эканлигини таъкидламоқда.
Автотураргоҳдан тушадиган даромадлар қуйидагича тақсимланади: 15 фоизини давлат, 5 фоизини пуллик тўхташ жойлари оператори олади, қолган фойда эса инвесторга тегади.

