Лайфстайл

Тошкентдаги Нақш ҳунармандчилик мактабида икки йиллик диплом дастури йўлга қўйилди

Тошкентда ҳунармандлар учун икки йиллик диплом дастури ишга тушди. Тингловчилар нақш, кулолчилик, безакли рангтасвир ва ёғоч ўймакорлиги кабиларни ўрганади. Дарслар Нақш ҳунармандчилик мактаби, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Британиянинг КФСТА мактаби томонидан ташкил этилади.

Тошкентдаги Нақш ҳунармандчилик мактабида икки йиллик диплом дастури ишга тушди

5-октабр куни Тошкент шаҳрида Нақш ҳунармандчилик мактабининг кундузги таълим йўналиши бўйича икки йиллик диплом дастури бошланди, дея хабар бермоқда Жамғарма ҳамда Британия Қироллик жамғармасининг Анъанавий санъат мактаби (КФСТА) томонидан ишлаб чиқилган ушбу дастур тарихий техникаларни замонавий ижодий ёндашув билан уйғунлаштирган ҳолда Ўзбекистоннинг анъанавий ҳунармандчилигини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қодир мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.

Очилиш маросими доирасида жамғарма раиси Гаяне Умерова ва КФСТА директори, доктор Холид Аззам ҳамкорликнинг янги босқичига оид битимни имзолади.

Мактабда талабалар 8 ҳафтадан иборат учта триместр давомида геометрия ва нақш, кулолчилик ва кошин тайёрлаш, хаттотлик, безакли рангтасвир, ёғоч ўймакорлиги ҳамда бошқа анъанавий йўналишларни ўзлаштиради.

Таълим жараёнига Буюк Британия, Ирон, Россия, Туркия ва Иорданиядан келган мутахассислар, жумладан, Қирол жамғармасининг Анъанавий санъат мактаби битирувчилари жалб этилган.

“Ўзбекистон ҳунармандчилиги ҳар доим янги авлодга ўтадиган тирик тил бўлиб келган. Ушбу дастур доирасида биз талабаларга нафақат аждодларимизнинг техникасини, балки анъаналарнинг ривожланишига имкон берадиган гўзаллик тамойилларини ҳам ўргатишни мақсад қилганмиз”, — деди КФСТА Анъанавий санъат мактаби директори Холид Аззам.

Назарий дарслар устахоналардаги амалий машғулотлар билан бирга олиб борилади. Дастур доирасида талабалар Ўзбекистоннинг меъморий ва маданий мероси асосида ўз лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқади. Таълим якунида тингловчилар диплом ишини ҳимоя қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.