Маҳаллий

Тошкентдаги «Малика» бозорида қидирувда бўлган эркак ушланди

19 октябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Малика» савдо мажмуаси ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қидирувда бўлган эркак қўлга олинди.

Тошкентдаги «Малика» бозорида қидирувда бўлган эркак ушланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор бошқарув ягона марказидан бозор ҳудудида қидирувда бўлган шахс юргани ҳақида маълумот тушган.

Шахсини текшириш чоғида эркак қочишга уринган. Қочиш вақтида у BYD автомобили билан тўқнашган, аммо ҳаракатланишда давом этган. Ички ишлар ходимлари уни ушлаб, бозор ҳудудида жойлашган милиция таянч пунктига олиб боришган.

Мавжуд маълумотларга кўра, эркак ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг чақируви бўйича тергов ҳаракатларига бир неча бор келмаган. Шу муносабат билан уга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ушланганидан сўнг у Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига топширилган.

Ҳозирда эркакка нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушланган шахснинг ўзи ички ишлар органлари ходимларининг чақирувларига келмаганини тасдиқлади. У қилмишидан пушаймонлигини ва қонун олдида жавоб беришга тайёрлигини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.