Маҳаллий

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда Жаҳон банки мутахассислари иштирокида энергия аудити ўтказилади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги 21-сентабрдан кўп қаватли уйларда Жаҳон банки мутахассислари иштирокида комплекс энергия аудити ўтказилишини маълум қилди. Ўрганишлар иссиқлик йўқотиш сабабларини аниқлаш ва биноларни самарали иситиш чораларини белгилашга қаратилган.

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда Жаҳон банки мутахассислари иштирокида энергия аудити ўтказилади

Тошкент шаҳрида 21-сентабрдан бошлаб Жаҳон банки мутахассислари кўмагида кўп квартирали уйларда комплекс энергия аудити амалга оширилади.

Энергия аудити ўтган иссиқлик мавсумида белгиланган меъёрий талабларга мос равишда иситилмаган кўп квартирали уйларда ташкил этилади. Тегишли уйлар Тошкент шаҳри ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган манзилли ўрганишлар якунига кўра танлаб олинган.

Ўрганишлар давомида биноларнинг амалдаги техник ва энергетик ҳолати, иссиқлик йўқотиш манбалари, ташқи деворлар, том ва ертўла қисмлари, эшик ва деразалар, шунингдек ички иситиш тизимлари текширилади. Бундан ташқари, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги ҳам баҳоланади.

Жаҳон банки мутахассислари зарур инструментал ўлчовларни ўтказиб, ҳар бир уйда иссиқлик йўқотишларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлайди. Уларни бартараф этиш учун тегишли техник ечимлар ишлаб чиқилади.

Аудит натижаларига таянган ҳолда Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларни самарали иситиш методологиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Унда биноларнинг техник ҳолати, энергия самарадорлиги, иссиқлик йўқотиш даражаси ва бошқа техник кўрсаткичлар инобатга олинади.

Ҳокимликнинг қайд этишича, ушбу методология кўп квартирали уйларни энергия самарадорлиги нуқтаи назаридан баҳолаш, модернизация қилиниши керак бўлган биноларни аниқлаш ҳамда иссиқлик йўқотишларини камайтиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилади.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия тежамкор ечимларни жорий этиш бўйича ягона ёндашувлар ишлаб чиқилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.