Тошкентда Зеекр электромобили ёниб кетди
Ҳолат Яшнобод туманида юз берди. Пойтахт ФВББ ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаганини маълум қилди.

Тошкентда Зеекр электромобили алангага ўралди
26-август куни Тошкент шаҳрида Зеекр 001 русумли электромобилида ёнғин содир бўлди.
Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:45 да Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси 4-уй манзилида электромобил ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, қутқарув хизмати ходимлари воқеа жойига тезда етиб бориб, ёнғинни соат 15:07 да тўлиқ ўчиришган.
Идора хабарида "Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган", дейилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йил апрел ойида ҳам Тошкент марказида зарядлаш стансиясида турган Зеекр 001 ёниб кетган эди. "Дружба"да ёнган Зеекр воқеаси бўйича суд автомобил эгаси фойдасига 450 миллион сўм ундиришни белгилаган.

