Маҳаллий

Тошкентда ЮНЕСКОнинг мактабгача таълимни ривожлантириш маркази ташкил этилади.

ЮНЕСКО шафелигида Тошкентда Мактабгача та'лимни ривожлантириш бо'йича минтақавий марказ ташкил этилади. Унинг фаолияти эрта болаликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, та'лим методологияларини тадқиқ қилиш ва о'қитувчиларни қайта тайёрлашнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Марказ Мактабгача та'лим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти таркибида фаолият юритади. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Марказнинг асосий мақсадларидан бири мактабгача та'лим соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бо'лади. Мутахассислар ЮНЕСКОга а'зо мамлакатларда та'лим дастурлари ва методологиялари бо'йича қо'шма тадқиқотлар олиб борадилар.

Бундан ташқари, марказ эрта болаликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади, 2030-йилгача мактабгача та'лим соҳасидаги Тошкент декларациясининг амалга оширилишини кузатиб боради ва тегишли ҳисоботларни тайёрлайди.

Яна бир муҳим ё'налиш о'қитувчиларни қайта тайёрлашнинг янги ёндашувлари бо'йича таклифлар тайёрлаш бо'лади. Марказ шунингдек, халқаро тренинглар, семинарлар ва конференсияларни ташкил қилади.

Илгари О'збекистон ва ЮНЕСКО о'ртасида Тошкентда мактабгача та'лимни ривожлантириш бо'йича минтақавий марказ ташкил этиш то'г'рисида келишув имзолангани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.