Маҳаллий

Тошкентда юк машинаси қизил чироқда турган иккита Дамас ва автокранга урилди

Олмазор туманида ФАВ юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита Дамас ва ХСМГ автокранига бориб урилди. Ҳодиса оқибатида уч кишига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда юк машинаси қизил чироқда турган иккита Дамас ва автокранга урилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 9-октабр куни соат 13:50 ларда Себзор кўчасида, 9-оилавий поликлиника қаршисида юз берган.

ФАВ юк машинасини бошқариб кетаётган, 1985-йилда туғилган Ж.Б. бошқарувни йўқотиб, оралиқ масофани сақлай олмаган. Оқибатда транспорт воситаси қизил чироқда тўхтаб турган учта транспорт воситасига бориб урилган.

Ҳодисадан кейин иккала Дамас ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларни ҳаракат вақтида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш ва транспорт воситалари ўртасидаги оралиқ масофани сақлашга чақирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.