Маҳаллий

Тошкентда йўловчилар шикоятларидан сўнг автобуслардаги рекламалар овози пасайтирилади

ъТошшаҳартрансхизматъ АЖ автобус салонидаги мониторларда рекламаларнинг юқори овози бўйича аҳоли эътирозларидан сўнг реклама берувчи компания вакиллари билан учрашди. Ижарачига овозни пасайтириш ва йўловчилар ҳамда ҳайдовчига халақит бермайдиган меъёрни таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.

Тошкентда йўловчиларнинг шикоятларидан кейин автобуслардаги реклама овози пасайтирилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ пойтахт жамоат транспорти мониторларида намойиш этилаётган реклама роликлари овоз баландлиги бўйича йўловчилардан келган эътирозларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, автобус салонларидаги мониторлар Э-ауксион платформаси орқали ғолиб чиққан тадбиркорга ижара асосида берилган. Ижтимоий тармоқлардаги мурожаатлар ва жамоатчилик фикри инобатга олиниб, ушбу тадбиркорлик субьекти вакиллари билан учрашув ўтказилган.

Музокаралар чоғида реклама материаллари овози меъёрида бўлиши, йўловчиларнинг мулоқоти ҳамда ҳайдовчи диққатига халақит бермайдиган даражада сақланиши зарурлиги таъкидланди. Ижарачига реклама роликлари овозини пасайтириш ва ортиқча шовқин чиқармаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Компания мазкур масалани ўз назоратига олганини ҳамда жамоат транспортида қулай муҳит яратиш бўйича чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.