Маҳаллий

Тошкентда йирик халқаро медиа бозори очилмоқда (фото)

Бугун, 9-октябр куни ушбу нуфузли тадбирнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда йирик халқаро медиа бозори иш бошламоқда (фото)

Ўзбекистонда илк бор 2027-йил 4-5-феврал кунлари «Ташкент Сонтент Маркет» халқаро контент бозори ташкил этилади. Бугун, 9-октябр куни мазкур нуфузли тадбирнинг расмий тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот давомида МДҲ давлатларидаги энг йирик контент бозорларидан бири бўлиши кутилаётган ушбу тадбирнинг мақсадлари, дастури, қатнашиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, халқаро контент бозорлари тажрибаси ҳамда маҳаллий медиа маҳсулотларини хорижий харидорларга тақдим этиш имкониятлари юзасидан сўз юритилди.

Тақдимотда 20 дан ортиқ телерадиоканал, 15 дан зиёд ОТТ/ВОД ва онлайн платформа, 7 та давлат ташкилоти ва соҳавий муассаса ҳамда 40 га яқин киностудия, медиа компания, ижодий жамоалар ва кинотеатрлар вакиллари, шунингдек, мустақил ижодкорлар қатнашди.

ТСМ ўзбек филмлари, сериаллари, анимация ва рақамли маҳсулотларини халқаро бозорга олиб чиқиш, хорижий контентни харид қилиш ҳамда ҳамкорликда янги лойиҳалар яратиш учун профессионал майдон бўлади. Унда телеканаллар, киностудиялар, продюсерлик марказлари, дистрибюторлар, онлайн платформалар ва муаллифлик ҳуқуқи эгалари ўзаро музокаралар олиб бориши мумкин.

«Ташкент Сонтент Маркет» дастуридан қуйидаги йўналишлар ўрин олган:

Муҳокамаларда контентдан даромад олиш, сунъий интеллект, ишлаб чиқариш, халқаро тарқатиш ва лицензиялаш масалаларига эътибор қаратилади.

Тадбирга барча қитъалардан иштирокчилар таклиф этилаётгани ТСМни хорижий компаниялар ҳам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиши мумкин бўлган халқаро майдонга айлантиради: бу ерда телеканаллар янги сериалларни харид қилиши, кинотеатрлар филмларни илк бор намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиши, онлайн платформалар телеканалларни узатиш лицензиясини олиши, медиа компаниялари эса замонавий дастурий ва техник ишланмалар билан танишиб, шартномалар имзолаши мумкин.

Иштирокчилар учун tcm.uz рақамли платформасида рўйхатдан ўтиш имконияти кўзда тутилган. У орқали шахсий ва компания профилини яратиш, ҳамкорларни қидириш, контент каталогларини кўриш ҳамда учрашувларнинг вақти ва жойини олдиндан келишиш мумкин бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.