Маҳаллий

Тошкентда йирик наркотик контрабандасига чек қўйилди

Тошкент халқаро аеропортида Таиланддан олиб келинган 4,6 килограмм «Мефедрон» синтетик наркотик моддаси аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида яна 635 грамм «Алфа-ПВП» ҳамда 1,5 литр гашиш мойи мусодара қилиниб, уч нафар шахс ушланди.

Тошкентда катта миқдордаги наркотик моддалар контрабандаси фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари "Тошкент-Аеро" ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда хориждан гиёҳванд моддаларни олиб кириш билан бог'лиқ ҳолатни аниқлади.

Ма'лумотларга ко'ра, "Бангкок - Тошкент" рейси билан учиб келган, 2004-йилда Жиззах вилоятида туг'илган ва 1993-йилда Тошкент шаҳрида туг'илган икки фуқаро Тошкент халқаро аеропортида текширувдан о'тказилган. Текширув натижасида уларнинг юклари орасидан шиша ва алюминий идишларга қадоқланган ва яширилган 4,6 килограмм "Мефедрон" синтетик наркотик моддаси топилган.

Шундан со'нг, уларнинг Тошкент шаҳридаги яшаш манзили ҳам ко'здан кечирилган. У ердан 1,5 литр гашиш мойи ва 8 литр эритувчи воситалар топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, хориждан келтирилган наркотик моддаларни Тошкент шаҳрида қабул қилиб олаётган вақтда 1997-йилда Жиззах вилоятида туг'илган яна бир шахс қо'лга олинган. Ундан 635 грамм "Алфа-ПВП" гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қо'зг'атилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу турдаги жиноятларни содир этганлик учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.