Тошкентда ер учун 840 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди
ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда гумонланувчи 100 минг

Тошкентда ер учун 840 минг доллар сўраган шахс ушланди
ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари ўтказган тадбир давомида мурожаатчидан 840 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди.
1970-йилда Хоразм вилоятида туғилган, қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи ушбу шахс ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 9 гектарлик нотурар жой майдонининг 4 гектарини турар жой қуриш учун ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг учун Давлат кадастрлар палатасида юқори мансабли танишлари борлигини айтган.
Кейинчалик мазкур шахс мурожаатчидан аввал 100 минг, сўнгра 740 минг доллар пул талаб қилиб келгани аниқланган. ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказиб, унда гумонланувчини 100 минг доллар миқдорида пора олаётган пайтда ушлаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 168 ва 211-моддалари асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

