Тошкентда Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи янги раҳбар тайинланди

Тошкентда Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи янги раҳбар тайинланди
2021 йилдан буён Тошкент шаҳар Туризм бошқармасида фаолият юритиб келаётган Шоҳрух Носиров идора бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шоҳрух Носиров Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумот олган.
У 2021 йилдан буён Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси тизимида меҳнат қилиб келмоқда. Бу давр мобайнида Носиров етакчи ва бош мутахассис лавозимларида ишлаган, кейинчалик бошқарма бўлимларидан бирига раҳбарлик қилган.
Аввалроқ Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланган эди.

