Маҳаллий

Тошкентда “точка” талашиб жанжаллашган тиланчилар жазоланди

Тошкентда "Ўзбекистон" метро бекати яқинида тиланчилик жойи устида келишмовчиликка борган икки шахс – 19 ёшли йигит ва 23 ёшли аёл жавобгарликка тортилди.

Ма'лум бо'лишича, 2007-йилда туғилган О.Ж. ва 2003-йилда туғилган Ш.А. исмли шахслар 23-август куни кечки соат 20:00 атрофида метро бекати олдидаги бир жойни талашиб, жанжаллашиб кетишган. Ҳодиса жойига етиб келган Ички ишлар бўлими ходимлари уларга жамоат жойида фуқаролар тинчлигини бузиш ва юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик айбини қўйишган.

Суд мажлисида айбланувчилар ишсиз эканликларини, вояга етмаган фарзандлари борлигини та'кидлаб, қилган ишларидан афсусда эканликларини билдиришган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 188-3-моддаси 1-қисми (тиланчилик қилиш) бўйича айбдор деб топди. Натижада, йигитга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси, аёлга эса 1 миллион 236 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида вояга етмаган қизнинг йўловчиларнинг оёғига ёпишиб тиланчилик қилгани сабабли унинг онаси жаримага тортилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.