Тошкентда тиғиз вақтларда жамоат транспорти оралиқ интервалларини қисқартириш режалаштирилмоқда: автобуслар — 3−5 дақиқагача, метро — 2−3 дақиқагача
Тошкент халқ депутатлари тиғиз вақтларда автобус ва метро кутиш вақтини қисқартириш бўйича чоралар кўришни топширди. Асосий йўналишларга қўшимча автобусларни, энг гавжум 25 тасига эса бўғинли автобусларни йўналтириш режалаштирилмоқда. шунингдек, 20 та автобус йўналишида ҳаракатни соат 23:00 гача узайтириш имконияти кўриб чиқилади.

Тошкентда тиғиз вақтларда жамоат транспорти оралиқ интервалларини камайтириш кўзланмоқда: автобусларда — 3–5 дақиқагача, метрода — 2–3 дақиқагача
Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг 30 октябрдаги қарори билан 15 ноябрдан бошлаб тиғиз вақтларда барча асосий йўналишларда автобуслар ҳаракати интервалини 3–5 дақиқагача қисқартириш топширилди.
Бунинг учун тиғиз вақтларда — ертталаб соат 7:00 дан 9:30 гача ва кечқурун соат 17:00 дан 19:30 гача — қўшимча автобусларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Жадвалларга риоя этилишини марказлаштирилган диспетчерлик хизмати ва онлайн GPS-мониторинг орқали ҳар куни назорат қилиш топширилди.
20 декабргача, айниқса Учтепа, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида йўловчи оқими юқори бўлган 25 та марказий ва магистраль йўналишларга катта сиғимли бўғинли автобусларни юбориш тавсия этилди. Хусусан, бу 8, 9Т, 14, 18, 24, 28, 38, 44, 46, 51, 57, 58, 67, 72, 85, 91, 93, 98, 110, 115, 118, 122, 131, 147 ва 155-сонли йўналишлардир. Қайд этиш жоизки, уларнинг баъзиларида бўғинли автобуслар аллақачон ишламоқда.
Метрополитен 20 ноябргача Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишларида, шунингдек, ер усти ҳалқа йўналишида соат 7:30 дан 9:30 гача, 12:00 дан 14:00 гача ва 17:00 дан 19:30 гача бўлган тиғиз вақтларда таркибларни бешта вагондан шакллантириш ва ҳаракат интервалларини 2–3 дақиқагача қисқартириш бўйича чора-тадбирларни белгилаши керак.
Бундан ташқари, 1 декабргача метрополитен гавжум бекатларда — йўналишлар ўртасидаги ўтиш тугунларида ва эскалаторлар олдида йўловчилар оқимини тартибга солиш ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриши зарур.
1 ноябрдан эътиборан автобуслар учун ажратилган «А» тасмаларида енгил ва шахсий транспорт воситаларининг ноқонуний тўхтаб туриши ва ҳаракатланиши устидан доимий назорат кучайтирилади.
15 декабргача автобусларнинг олди қисмига ҳаракат давомида қоидабузарликларни автоматик равишда қайд этувчи мобил видеокамераларни ўрнатиш ва уларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ягона базасига интеграция қилиш йўлга қўйилиши керак.
1 декабргача темир йўл вокзаллари ва автовокзалларни, аэропортни, метро бекатларини ва аҳоли зич яшайдиган массивларни боғлайдиган 20 та йўналишда соат 21:00 дан 23:00 гача автобуслар ҳаракатини «мавжуд имкониятлар доирасида» ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш топширилди.
Кечки ва жумладан тунги вақтларда автобусларнинг ҳаракат интервали 15–20 дақиқадан ошмаслиги керак. шунингдек, бундай қатновлар жадвалини барча бекатларда ва рақамли иловаларда эълон қилиш ҳамда уларга риоя этилиши устидан диспетчерлик назоратини ўрнатиш топширилди.
Автобус ҳайдовчилари уларни бекат майдончаси бордюрига жипслаштириб тўхтатишлари керак. Ундан узоқда тўхташ ҳолатлари видеокузатув орқали кузатиб борилиши, қоидабузарларга нисбатан эса интизомий ва молиявий чоралар қўлланилиши топширилди.
1 декабргача барча автобуслар ва метро бекатларида ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачали йўловчилар учун пандуслар ва мосламаларнинг созлигини қайта текшириш, шунингдек, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш лозим.
Ҳаракатланиши чекланган йўловчилар учун пандусни очиш ҳайдовчиларнинг мажбурий хизмат вазифаси сифатида мустаҳкамланиши керак. Рад этганлик учун интизомий жазолар қўлланилиши мумкин.
10 ноябрдан бошлаб бекатларни автоматик овозли эълон қилиш ва автобуслардаги электрон таблоларнинг пўлат-тўлиқ ишлашини таъминлаш, шунингдек, ҳайдовчилага эълонларни асоссиз ўчириб қўйишни қаътий тақиқлаш топширилди.
Шу санадан бошлаб барча автобуслар ва метро поездларида мавсум ҳисобга олинган ҳолда совитиш ва иситиш тизимларининг узлуксиз ишлаши, шунингдек, микроклиматнинг доимий назорати таъминланиши керак.
Октябрь ойида Тошкент метрополитени учун 2027 йилгача 14 та беш вагонли поезд (жами 70 та вагон) харид қилиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

