Тошкентда скутер ва мопед ҳайдовчилари бўйича рейд ўтказилди
Тошкент шаҳрида кундузги ва тунги рейдлар давомида скутер, мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши назорат қилинди. Қоидабузарлик содир этган мототранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Тошкентда скутер ва мопед бошқарувчилари иштирокида махсус рейд тадбирлари ўтказилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу рейдлар давомида йўл ҳаракати қатнащилари орасида профилактик ва тушунтириш ишлари ҳам амалга оширилган.
Жумладан, скутер, мопед ва велосипед ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, ҳаракатланиш чоғида эҳтиёткор бўлиш ҳамда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш муҳимлиги тушунтирилган.
Бундан ташқари, рейдлар давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган мототранспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар қўлланилган.
ЙҲХБ маълумотларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам равишда давом эттирилади.

