Маҳаллий

Тошкентда ШҲТнинг Универсал хавфсизлик маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказ ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди, деб хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати. Битим 2025 йил 1 сентябрда Тяньцзинда имзоланган эди. Янги тузилма Тошкентда, ШҲТнинг амалдаги минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) базасида жойлашади. […]

Тошкентда ШҲТ Уверсал хавфсизлик маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учинчи ўқишда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказ ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Битим 2025 йил 1 сентябрда Тяньцзинда имзоланган. Янги тузилма Тошкентда ШҲТнинг амалдаги МАТТ (Минтақавий аксилтеррор тузилмаси) базасида жойлашади.

Марказ таркибига, шунингдек, Ахборот хавфсизлиги маркази ва Бишкекдаги Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш маркази киради. Тузилманинг асосий вазифалари қаторидан махсус хизматларни мувофиқлаштириш, тезкор ахборот алмашиш, хавф-хатарларни биргаликда таҳлил қилиш, машғулотлар ўтказиш ҳамда терроризм, экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашиш учун кадрлар тайёрлаш ўрин олган.

Депутатлар томонидан маъқуллангач, ҳужжат кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.