Маҳаллий

Тошкентда қизамиққа чалинганликда гумон қилинган 290 нафар бемор аниқланди

Тошкентда қизамиққа гумон қилинган 290 нафар бемор аниқланди. Ундан сўнг мутахассислар улар билан мулоқотда бўлган 10 039 кишини аниқладилар. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг пойтахт бошқармаси хабар берди. Мулоқотда бўлганлар орасидан 1 623 кишида эмлангани тўғрисида маълумотлар бўлмаган. Улар эпидемиологик кўрсатмаларга кўра эмланди. Пойтахтда жами 78 259 киши қизамиққа қарши эмланди. […]

Тошкентда қизамиққа гумон қилинган 290 нафар бемор аниқланди. ШунДан сўнг мутахассислар улар билан мулоқотда бўлган 10 039 кишини аниқлашди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг пойтахт бошқармаси маълум қилди.

Мулоқотда бўлганлар орасида 1 623 кишининг эмлангани ҳақида маълумотлар бўлмаган. Улар эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланди. Пойтахтда жами 78 259 киши қизамиққа қарши эмланди.

Режали иммунизация доирасида бир ёшли 47 494 нафар ва олти ёшли 42 767 нафар бола қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши эмланди.

Шунингдек, мутахассислар кўкйўтал ва дифтерия бўйича лаборатория текширувларини ўтказдилар. Идора маълумотларига кўра, ижобий натижалар аниқланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.