Маҳаллий

Тошкентда қизамиқ кенг тарқалгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Тошкент шаҳрида ва бутун мамлакат бўйлаб қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлиги, «хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқлиги» билдирилган.

Тошкентда қизамиқ кенг тарқалгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Тошкент шаҳрида қизамиқ касаллигига гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилгани, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 10 минг нафардан зиёд шахс рўйхатга олингани ҳақидаги тарқалган хабарларга изоҳ берди.

«Айни пайтда Тошкент шаҳрида ва бутун мамлакат бўйлаб қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор. Хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган рақамлар эса 2026-йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида қайд этилган жамланма кўрсаткичдир. Шу боис, мазкур рақамларни қисқа вақт ичида аниқланган ёки айни кундаги ҳолат сифатида талқин қилиш тўғри эмас», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

«Шундай экан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликни сўрайди», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Тошкент шаҳрида режали эмлаш доирасида 47 минг 494 нафар 1 ёшли ва 42 минг 767 нафар 6 ёшли бола КПК (қизамиқ, эпидпаротит, қизилча) ваксинаси билан эмланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.