Тошкентда Марказий Осиёдаги йирик Замонавий санъат маркази очилди
Марказ 1912-йилда қурилган собиқ дизел электр стансияси биносида жойлашган бўлиб, унда кўргазма заллари, кутубхона, таълим

Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик Замонавий санъат маркази иш бошлади
Тошкентда Замонавий санъат маркази — “ССА Ташкент”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Марказ 1912-йилда бунёд этилган собиқ дизел электр стансияси биносида жойлашган бўлиб, у ерда кўргазма заллари, кутубхона, таълим ва тадқиқот майдонлари ташкил этилган.
Бинонинг меъморий ўзгариши дунёга машҳур “Студио КО” бюроси томонидан амалга оширилди.
Саида Мирзиёеванинг айтишича, “ССА Ташкент” ижодкорлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзбекистонлик истеъдодларни янги аудиторияга олиб чиқишга хизмат қилади.
Лойиҳа Президент ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракатлари билан рўёбга чиқарилди.

