Тошкентда жамоат транспортида чиптасиз юрганлик учун ушланганлар сони кескин ортди

Тошкентда жамоат транспортида чиптасиз юрганлик учун ушланганлар сони сезиларли даражада ошди
1 сентябрдан 22 сентябргача Тошкентда назоратчилар жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 14,05 мингта маъмурий баённома тузишди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу кўрсаткич бутун август ойидаги натижалардан 8 минг 494 кишига ёки 153 фоизга кўпдир.
Пойтахт транспортида йўл ҳақининг ўз вақтида тўланиши бўйича тушунтириш ва назорат ишларини "Тошкент шаҳар йўловчи ташиш мониторинги ва назорати" давлат муассасаси мутахассислари олиб бормоқда.
Ўтказилаётган тадбирлар тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва барча шаҳар йўналишларида тартибни таъминлашга қаратилган.

