Тошкентда илк бор Течноватион халқаро конференсияси ўтказилди
30 сентябр куни Тошкентдаги ЖВ Марриотт Ҳотелъда Пҳилип Моррис Интернатионал (ПМИ) компанияси ташкил этган Течноватион

Тошкентда Течноватион халқаро конференсияси илк бор ташкил этилди
30 сентябр куни Тошкентдаги ЖВ Марриотт Ҳотелъда Пҳилип Моррис Интернатионал (ПМИ) компанияси ташаббуси билан Течноватион халқаро конференсияси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари, Россия, Тожикистон ва Қозоғистондан келган шифокорлар ҳамда олимлар, шунингдек йирик компаниялар раҳбарлари қатнашди.
Течноватион аввалроқ Остона, Абу-Даби, Кейптаун, Работ ва Вашингтонда ҳам ўтказилган. Ташкилотчилар уни илмий ва технологик инновациялар, янги маҳсулот категорияларини тартибга солиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинадиган халқаро платформа сифатида тақдим этди.
Конференсияни ПМИънинг Жанубий Осиё, Ҳинд-Хитой ва МДҲ минтақалари бўйича президенти Марко Мариотти очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили Азизбек Ўрунов ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акром Алиев ҳам нутқ сўзлади.
Биринчи сессия «Инновацион трансформацияга инвестициялар» деб номланди. Унда Яшил Энергй бош директори Нодиржон Насретдинов, Соса-Сола Ўзбекистон бош директори Казумаса Мукай ва ПМИънинг Қозоғистон ҳамда Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Омар Абделлатиф иштирок этди. Мунозарани Алфия Мусина олиб борди.
Шундан сўнг ўтган «Тартибга солиш лабораторияси»да қатнащилар Каҳоот викторинаси орқали ўзгаришлар даврида қўлланиладиган халқаро тартибга солиш амалиётлари билан танишди.
Тушликдан олдин ПМИ илмий ҳамкорлик бўйича катта директори доктор Томоко Иида компаниянинг инновацион илмий йўналиши ҳақида маъруза қилди.
Иккинчи сессия «Течноватионълар соғлиққа зарарни камайтира оладими?» мавзусига бағишланди. Унда Ўзбекистондан тиббиёт фанлари доктори Жавоҳир Халмуҳамедов, Россиядан амбулатория ёрдами бўйича бош шифокор ўринбосари Борис Каспаров, Тожикистондан онколог, профессор Саида Умарзода ва Қозоғистондан хирург-стоматолог Мейрам Раганин сўзга чиқди.
Якуний сессия «Трансформация жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари фикр билдирди. Улар қаторида Қозоғистон Миллий истеъмолчилар лигаси раҳбари Светлана Романовская ҳам қатнашди. Муҳокама янги маҳсулот категориялари пайдо бўлаётган шароитда тартибга солиш, истеъмолчиларни хабардор қилиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига қаратилди.
Конференсия якунида Марко Мариотти якуний сўз билан чиқди.

