Маҳаллий

Тошкентда иккита автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Тошкентда иккита автобус йўналиши вақтинчалик ўзгартирилди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги Шимолий Олмазор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 78- ва 124-сонли автобуслар вақтинча айланиб ўтиш схемаси бўйича ҳаракатланади. Ўзгаришлар фақат бир йўналишдаги ҳаракатга таъсир қилади.

Хусусан, 78-сонли автобус «Беруний» метро бекати йўналишида Шимолий Олмазор кўчасига кирмасдан, Уста Ширин, Қорасарой, Дилсарой ва Олтинсой кўчалари орқали ҳаракатланади. Тошкент вокзали йўналишида эса ҳаракат схемаси ўзгаришсиз қолади.

124-сонли автобус «Беруний» метро бекати йўналишида Шимолий Олмазор кўчасини четлаб ўтиб, А. Дониш кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли орқали ҳаракатланади. Юнусобод 9-мавзеси йўналишида эса ҳаракат схемаси ўзгармайди.

Таъмирлаш вақтида ҳудудда транспорт оқими ортиши ва тирбандликлар юзага келиши прогноз қилинмоқда. Шу муносабат билан автобуслар оралиқ интервали узайиши мумкин. Зарурат туғилганда, йўналишлар ҳаракат схемасига қўшимча ўзгартиришлар киритилади.

Йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш ва вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш тавсия этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.