Маҳаллий

Тошкентда икки киши фуқароларни алдаб, 574,6 млн сўмини қўлга киритди

Тошкентда икки шахс фуқароларни алдаш йўли билан 574,6 миллион сўмни ўзлаштириб олди.

Тошкентнинг Учтепа туманида фуқаролардан 574,6 миллион сўм миқдоридаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсларнинг кимлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида маълум бўлишича, А.Б. ва М.Б. исмли фуқаролар ўзларини "Ватанпарвар" МФЙ ҳудудидаги 29-уйнинг бошқарув органи раҳбари деб таништириб, ушбу уйда яшовчи фуқаролардан жами 574,6 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан ундириб олганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда сохта ҳужжатлар орқали 25 миллиард сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.