Тошкентда ҳайвонга шафқатсиз муносабатда бўлишнинг яна бир ҳолати қайд этилди. Видео

Тошкентда ҳайвонларга шафқатсиз муомалада бўлишнинг навбатдаги ҳолати қайд этилди. Видео
Тошкентда яна бир бор ҳайвонга шафқатсиз муомала қилиш ҳолати қайд этилди. Муштарийлар Podrobno.uz таҳририятига юборган видеотасвирда турар жой биносининг йўлагида эркак киши мушукчани бир неча бор ушлаб, полга босгани ва олдинги чап оёғини бурагани акс этган. Кейинчалик ветеринария клиникасида ҳайвоннинг билак суягида ёриқ аниқланди.
Воқеа 28 октябрь куни кечқурун содир бўлган. Кузатув камералари маълумотларига кўра, ҳодиса тахминан тўрт дақиқа — соат 22:29 дан 22:33 гача давом этган.
Дастлабки кадрларда мушукча эркакдан биринчи қаватга қочиб ўтиб, ёпиқ кириш эшиги ёнидаги болалар арвачаси остига яширинганини кўриш мумкин. Эркак унинг ортидан бориб, ҳайвонни олади ва юқорига олиб чиқиб кетади. У камера кўриш майдонидан ғойиб бўлганида, кадр ортидан мушукчанинг чинқириғи эшитилади.
Сўнг ҳайвон яна қочишга ҳаракат қилади. Ёзувда мушукча зинадан кўтарилаётганда оқсаётгани кўринади.
Бошқа камера мушукчанинг лифт ёнига ётганини тасвирга олган. Эркак хонадонга киради, кейин қайтиб чиқиб, ҳайвонни қўлига олади ва у билан зинапоя майдончасига тушади. У ерда у мушукчани полга қўяди, қўллари билан босади ва олдинги чап оёғини бурайди, шундан сўнг чиқиб кетади.
Ветеринария клиникасидан берилган кўчирмага кўра, мушукчада чап билак суягининг ёрилиши аниқланган. Ҳужжатда, шунингдек, ҳайвон жароҳатланган оёғини боса олмаётгани кўрсатилган.
Бу каби ҳаракатлар ҳуқуқ-тиротибот органларининг эътиборини талаб қилади. Хусусан, эркакнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-modдаси ("Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш")да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик белгилари кўриниши мумкин. Агар ҳайвон шафқатсиз муомала оқибатида майиб бўлгани аниқланса, айбдорга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ солиш хавф солиши мумкин.

