Маҳаллий

Тошкентда ГАС Аион пиёдалар ўтиш жойида одамни уриб юборди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ГАС Аион автомобили тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчига тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган.

Тошкентда ГАС Аион пиёдалар ўтиш жойида бир кишини уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ҳодиса 13-октабр куни соат 19:00 лар атрофида Мирзо Улуғбек кўчасидаги Экобозор рўпарасида юз берган.

Автомобилни 2005-йилда туғилган М.А. бошқариб кетаётган бўлган. У тартибга солинган ўтиш жойидан ҳаракатланаётган пиёдани уриб юборган.

Хабарда пиёданинг ёши ва аҳволи, шунингдек, ҳодиса пайтида светофорнинг қайси чироғи ёнгани ҳақида маълумот берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.