Маҳаллий

Тошкентда Форумлар саройи яқинида катта дарахт иккита автомобил устига қулаб тушди

Тошкент марказида — “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройи ёнида катта дарахт икки автомобил устига қулаб тушди. ФВБ маълумотларига кўра, жабрланганлар йўқ.

Тошкент шаҳрида, Форумлар саройи яқинида улкан дарахт икки машина устига ағдарилди.

2-сентабр куни эрталаб соат тахминан 5:30 да Тошкент марказидаги Махтумқули кўчасида улкан дарахт ҳаракатланиб кетаётган икки автомобилнинг устига қулаб тушди ва йўлни бутунлай тўсиб қўйди. Бу ҳодиса Амир Темур хиёбони яқинида, "Ўзбекистон" Халқаро форумлар саройи ёнида содир бўлган.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабарига кўра, ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари, тез тиббий ёрдам ходимлари ва бошқа тегишли хизматлар етиб келишган.

Кўча бир неча соат давомида ёпиқ қолди. Кейинчалик у тозаланиб, транспорт ҳаракати қайта тикланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.