Тошкентда дрон-шоу ўтказилади
Бугун, 2-октабр куни соат 20:00 да Янги Ўзбекистон боғида Ўзбекистон шахмат терма жамоасининг тарихий ғалабаси шарафига дрон-шоу ўтказилади. Томошага кириш бепул.

Тошкентда дрон-шоу бўлиб ўтади.
Тадбир ФИДЕнинг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган ғалаба муносабати билан ташкил этилмоқда.
Пойтахт аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари кечки осмонда намойиш этиладиган ёрқин дрон-шоуни томоша қилишга таклиф қилинди.
Эълонда таъкидланишича, тадбир вақтида йўл ҳаракати чекланмайди. Транспорт воситалари одатдаги тартибда ҳаракатланади.

