Маҳаллий

Тошкентда дайди итлар учун ихтисослаштирилган бошпана ташкил этилади

Қайд этилишича, бу орқали жониворларни хавфсиз ва инсонпарвар усулда тутиш, ветеринария кўригидан ўтказиш, эмлаш, стериллаш, даволаш, вақтинча сақлаш, шунингдек, улар учун янги эгалар топишни ўз ичига олган яхлит тизим яратилади.

Тошкентда уй ҳайвонлари учун махсус бошпана очилади.

Тошкент шаҳар ҳокими аппарати раҳбари Ш. Мамажонов, зооҳимоячи, "Ҳаёт" қаровсиз итлар бошпанаси асосчиси, депутат И. Маткаримова, ободонлаштириш соҳаси ва қаровсиз жониворларни тутиш хизмати раҳбарлари иштирокида ищи йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда пойтахтда дайди итлар учун ихтисослаштирилган бошпана ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Та'кидланишича, бу орқали жониворларни хавфсиз ва инсонпарвар усулда тутиш, ветеринария кўригидан ўтказиш, эмлаш, стериллаш, даволаш, вақтинча сақлаш, шунингдек, улар учун янги эгалар топишни ўз ичига олган яхлит тизим яратилади.

"Лойиҳани амалга ошириш юзасидан кейинги қадамлар белгилаб олинди. Бу ишга соҳа мутахассислари, ветеринар шифокорлар, жамоатчилик ва кўнгиллилар ҳамжамияти вакиллари жалб этилади", дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.